10:03 | 15.11.22

                       

Путиннинг фармонидан кейин Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди

Агентлик муҳожирлардан ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликни сўраган

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россиядаги Ўзбекистон фуқароларини огоҳликка чақирди.

Фото: «РИА Новости»

«Россия ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларидан Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятли ҳудудларга жалб қилиш ҳақидаги даъватларга эргашмасликни, зиддиятли ҳудудларга бормасликни ва ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликни сўраймиз», дейилади мурожаатда.

Маълумот учун, Ўзбекистон Жиноят кодексининг 154-моддасида чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиш уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўзда тутилган.

Аввалроқ Россия Президенти Владимир мамлакат қуролли кучларида чет эл фуқаролигига эга бўлган шахсларга хизмат кўрсатишга рухсат берувчи фармонни имзолагани тўғрисида хабар берилганди. Ҳужжат Россия Федерацияси Президентининг 1999 йил 16 сентябрдаги қарори билан тасдиқланган «Ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом»га ўзгартишлар киритади.

Эслатиб ўтамиз, июль ойида Аввалроқ Ўзбекистон фуқароларини юқори маош эвазига Россияга ишга таклиф қилиш тўғрисида тарқалаётган эълонлар юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати мурожаат билан чиққанди. Ноябрда эса Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни яна бир бор огоҳлантирган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: