19:04 | 20.11.22

                       

Самарқандда Malibu, Cobalt ва автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео

ЙТҲ натижасида Cobalt автомобили ағдарилиб кетган

Самарқанд шаҳрининг Шоҳи Зинда кўчасида 20 ноябрь куни соат 12:45 лар атрофида 3 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда  Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Хабарда келтирилишича, Самарқанд шаҳрининг Шоҳи Зинда кўчасид  20 ноябрь куни соат 12:45 лар атрофида 1977 йилда туғилган М.Ш. бошқарувидаги Malibu, 1988 йилда туғилган Н.У. бошқарувидаги Cobalt ва 1996 йилда туғилган Т.О. бошқарувида бўлган йўловчи ташувчи автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлиб, Cobalt автомобили ағдарилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Мазкур ЙТҲ юзасидан Самарқанд шаҳар ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкентда 4 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабар берилганди

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: