17:12 | 22.11.22

                       

ЖЧ—2022. Аргентина Саудия Арабистонига сенсацион тарзда мағлуб бўлди (видео)

Аргентиналикларнинг 3 та голи ҳисобга олинмади

Футбол бўйича ЖЧ—2022 1-турида 22 ноябрь, сешанба куни Аргентина ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўзаро тўқнаш келди.

Учрашувнинг 10-дақиқасида аргентиналиклар ҳужумчиси Лионель Месси пеналбтидан гол уриб, ҳисобни очди. 2-бўлимнинг 48 ва 53-дақиқадаги голларга саудияликлардан Ал-Шаҳри ва Ал-Доссари муаллифлик қилди.

Шу тариқа ўйин Саудия Арабистонининг ғалабаси билан якунланди (2:1).

ЖЧ—2022

1-тур баҳси

21 ноябрь, душанба

«C» гуруҳи

АҚШ — Саудия Арабистони 1:2

Голлар: 1:0 – 10, пенальти Месси, 1:1 – 48 Аль-Шаҳри, 1:2 – 53 Аль-Доссари.

Аргентина — Мартинес, Молина, Отаменди, Ромеро (Мартинес, 59), Тальяфико (Акунья, 71), Ди Мария, Гомес (Альварес, 59), Паредес (Фернандес, 59), Де Пауль, Месси, Мартинес.

Саудия Арабистони — Ал-Овайс, Абдельхамид, Ал-Булайхи, Томбакти, Аль-Шаҳрани, Аль-Доссари, Ал-Фараж (Ал-Абед, 45; Ал-Амри, 88), Канно, Ал-Малки, Аль-Брейкан (Ассири, 89), Ал-Шаҳри (Ал-Ганам, 78).

Огоҳлантиришлар: Аль-Малки (67), Аль-Булайхи (75), Аль-Досари (79), Абдельхамид (82), Аль-Абед (88), Аль-Овайс (90)

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: