18:52 | 07.12.22

                       

МДҲ давлат раҳбарлари янги йил олдидан яна учрашиши мумкин

Владимир Путиннинг матбуот котиби буни инкор этмаган

Декабрь ойи охирига қадар Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг норасмий саммити ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: РИА Новости

Қайд этилишича, Кремль декабрь ойининг охиригача МДҲ саммитини ўтказишни истисно қилмаган. Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков МДҲ саммити қачон ўтказилиши муминлиги ҳақида эълон қилишга ваъда берган. Унга кўра, МДҲ саммитини йил охиригача ўтказиш ғояси барча келишувлар якунланганда мавжуд бўлади ва бу ҳақда тегишли эълон берилади.

«Янги йил арафасида учрашув ўтказиш фикри бор, МДҲ саммитини назарда тутмоқдаман. Барча келишувлар якунлангач, биз тегишли эълонни берамиз», – деди Песков МДҲ раҳбарларининг норасмий саммитини йиғиш ғояси ва уни қачон ўтказиш мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб бериб.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг октябрь ойи бошида Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити бўлиб ўтганди. Шу билан бирга октябрь ойида Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ташкилот саммити ўтказилганди. Саммитда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам қатнашган. Шунингдек, Мирзиёев Остонадаги МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида ҳам иштирок этган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: