14:41 | 11.12.22

                       

Фарғонадаги мактабда портлаш содир бўлди

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари воқеа сабабларини ўрганмоқда

Фарғонадаги мактаблардан бирида кучли портлаш содир бўлганлиги тўғрисидаги ижтимоий тармоқларда хабар тарқалди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 6 декабрь куни соат 11:30 да Фарғона шаҳридаги 41-мактаб ва 63-боғчанинг умумий иситиш козонхонасида ёрилиш содир бўлгани тўғрисида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Шунга кўра, воқеа жойига Фарғона шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлими, «Ҳудудгаз Фарғона» газ таъминоти, «Ҳудудий электр тармоқлари» ҳамда соҳавий хизматлар ходимлари чиқиб, вазият ўрганилган.

Дастлабки ўрганиш натижаларига кўра, иситиш қозонхонасида технологик жараённинг бузилиши оқибатида қозонда ички босим ортиб кетган ва ёрилиш содир бўлган. Оқибатда қозонхона биноси енгил шикастланган, шунингдек, ёнғин кайд этилмаган.

Шу билан бирга вазият оқибатида тан жароҳати олганлар ёки вафот этганлар йўқлиги қайд этилди.

«Айни вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан воқеа сабаблари ва зарар миқдори ўрганилмоқда», дейилади хабарда.

Аввалроқ Андижондаги кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: