9:10 | 26.12.22

                       

Тошкент вилоятида Nexia йўл ўртасидаги тўсиққа урилди — видео

ЙТҲ ҳайдовчи бошқа бир машинага урилишдан қочгани учун келиб чиққан

Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида Nexia автомобиль йўлни иккига ажратиб турувчи тўсиққа бориб урилди, деб хабар беради вилоят ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати.

Фото: Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати

Қайд этилишича, 25 декабрь куни соат таҳминан 20:40 ларда Янгийўл шаҳри Самарқанд кўчасида Чиноз туманида яшовчи 21 ёшли Э.Т бошқарувидаги Nexia-2 русумли транспорт воситасида олдидаги транспорт воситасини урмаслик учун автомобилни олиб қочиб, йўлни иккига ажратувчи тўсиққа бориб урилиш натижасида йўл транспорт ҳодисаси содир этган.

Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Янгийўл шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Сурхондарёда икки Nexia иштирокидаги ЙТҲда ҳайдовчи ва йўловчи ҳалок бўлгани, Андижонда 8 та машина иштирокида ЙТҲ юз бергани, Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлгани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: