13:37 | 27.12.22

                       

Путин МДҲга аъзо давлатларнинг президентларига узук совға қилди

Узукни Лукашенконинг қўлида кўришган

МДҲга аъзо давлатларнинг Санкт-Петербургда ўтказилган норасмий саммитида Владимир Путин давлат раҳбарларига узук совға қилди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Тадбир давомида журналистлар Беларусь президенти Александр Лукашенконинг қўлидаги узукка эътироб қаратган. Telegram’даги «Пул первого» каналининг аниқлик киритишича, Янги йил табриги ёзилган тўққизта узук норасмий учрашув иштирокчилари учун махсус тайёрланган. Қатор ОАВларнинг ёзишича, қолган давлатларнинг етакчилари узукларни тақмаган.

Фото: Telegram / «Пул первого»

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни Санкт-Петербургда Россия президенти Владимир Путин ташаббуси билан ўтказилган МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этгани тўғрисида хабар берилганди. Саммитда шунингдек, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Беларусь президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян ҳам қатнашди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: