12:53 | 28.12.22

                       

Жаҳон чемпионати вақтида Месси яшаган хона музейга айлантирилади — ОАВ

Хонадан иккита бир ўринли кароват, кичкина ёзув столи, ғилдиракли кресло ва телевизор, шунингдек, сариқ ёстиқчалари бор кулранг диван ҳамда қалин парда ўрин олган. Хона Месси қандай қолдирган бўлса, шундайлигича сақланади

Футбол бўйича Аргентина терма жамоаси капитани ва ПСЖ клуби ҳужумчиси Лионел Месси Жаҳон чемпионати вақтида яшаган Қатар университети хонаси музейга айлантирилади. Бу ҳақда Spark Chronicles нашри хабар берди.

Фото: Reuters

Ҳозирча музейнинг аниқ очилиш санаси маълум қилинмаган. Нашрнинг қайд этишича, хонадан иккита бир ўринли кароват, кичкина ёзув столи, ғилдиракли кресло ва телевизор, шунингдек, сариқ ёстиқчалари бор кулранг диван ҳамда қалин парда ўрин олган. Хона Месси қандай қолдирган бўлса, шундайлигича сақланади. Хона рақами — B201, эшигига Аргентина ранглари тасвирланган герб ва «L.Messi» ёзуви туширилган.

Фото: Twitter

Эслатиб ўтамиз, 18 декабрь куни ўтказилган футбол бўйича Жаҳон чемпионати финалида Аргентина Францияни пенальтилар бўйича мағлуб этди (4:2), асосий ўйин 2:2 ҳисобда якунланди, қўшимча вақтда эса ҳисоб 3:3 бўлганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: