18:16 | 01.12.23
2 декабр куни кечаси ва эрталаб туман тушади
Бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйлаб ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Республика бўйлаб кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет» матбуот хизмати.
Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарила бошлайди. Бугун куннинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати +10…+15 даражагача, шанба ва якшанба кунлари +15…+18 даражагача илиқ бўлади. Ҳарорат кечаси +2…+7 даража илиқ атрофида бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Пойтахтда бугун ва дам олиш кунлари ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. 1-2 декабрда кечаси ва эрталаб туман тушади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари +5…+7 даража илиқ, кундузи 1 декабрда +13…+15 даража , 2-3 декабрда +15…+17 даража илиқ бўлади.