22:17 | 23.02.24

                       

2023 йилда иқтисодий тармоқларда рақобат қонуни бузилиши бўйича маълумот берилди

Ўзбекистон Республикаси «Рақобат тўғрисида»ги қонуни талабларига риоя этилиши юзасидан 2023 йил давомида иқтисодий тармоқ соҳаларида ўрганишлар ўтказилган, ушбу таҳлилий ўрганишлар давомида 340 дан зиёд қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган.

Ўзбекистонда 2023 йилда иқтисодий тармоқларда 340 дан зиёд «Рақобат тўғрисида»ги қонун талаблари бузилиш ҳолати аниқланди.

АОКАда ўтказилган брифингда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Отабек Усмонов бу ҳақда маълумот берди.

Қонун бузилиш ҳолатлари ҳудудлар кесимида қаралганда энг кўп қонунбузилиш ҳолатлари:

  • Наманган вилоятида – 98 та;
  • Қорақалпоғистон Республикасида – 64 та;
  • Хоразм вилоятида – 52 та аниқланган.

Ушбу ҳолатлар юзасидан 14 минг нафардан ортиқ фуқаронинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан тегишли ишлар амалга оширилди.

Жумладан, Жиззах вилоятида 7 мингдан ортиқ Фарғона вилоятида эса 4 мингдан ортиқ ҳолатларда асоссиз ундирилган ортиқча маблағлар истеъмолчиларга қайтарилган.

Юқоридаги ҳолатлар бўйича жами 55 млрд сўмдан ортиқ асоссиз ундирилган даромад аниқланган. Шундан 25 млрд сўмдан ортиқ пул маблағлари фуқаролар фойдасига қайтарилиши таъминланди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: