10:35 | 16.02.24

                       

2023 йилда қайси мамлакат Амударё сувидан кўпроқ фойдалангани маълум бўлди

2023 йилда Ўзбекистон, Туркманистон ва Тожикистон мамлакатлари Афғонистонни ҳисобга олмаганда Амударёнинг жами 47,5 км/куб сувидан фойдаланди. Сув олишнинг 38,4 % (тахминан 18,3 км/куб), Тожикистон 19,8 % (9,4 км/куб) Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келган.

«Метеожурнал» 2023 йилда Ўзбекистон, Туркманистон ва Тожикистон мамлкатлари Амударёнинг жами 47,5 километр куб сувидан фойдалангани маълум қилди (Афғонистондан олинадиган сувни ҳисобга олмаганда).

Маълум бўлишича, 2023 йили сув олиш бўйича рекордчи Туркманистон бўлган. Бу Амударё сувидан умумий фойдаланишнингг қарийб 42 фоизини ёки 19,9 километр/кубдан кўпроқни ташкил қилган. Сув олишнинг 38,4 % (тахминан 18,3 км/куб), Тожикистон 19,8 % (9,4 км/куб) Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келган.

Таъкидланишича, Афғонистон бўйича маълумотлар йўқ, лекин сув олиш бўйича ҳеч бўлмаганда ҳозирча 4 ўринни эгаллаб турибди. Бу статистик маълумотлар минтақадаги аҳоли сони энг кам бўлган Туркманистонда сувдан ниҳоятда кўп фойдаланилаётганининг ёрқин далилидир. Расмий маълумотларга кўра, мамлакатда 7 миллиондан сал кўпроқ аҳоли истиқомат қилади.

Расмий аҳоли маълумотларидан келиб чиқиладиган бўлса, Туркманистоннинг 2023 йилда Амударёдан сув олиши аҳоли жон бошига 6741,7 метр/кубни ташкил қилган. Аҳоли жон бошига умумий сув истеъмоли бундан ҳам юқори, Туркманистон сув ресурсларининг қарийб 10% Амударёдан ташқари Мурғоб, Тежен, Атрек, Сумбар, Копетдоғ дарёлари, шунингдек, ер ости сувларидир.

Бу кўрсаткич бўйича Туркманистон минтақадаги барча қўшни давлатлардан олдинда, бутун дунёда рекордчилардан бири ҳисобланади. Қўшимча қилинишича, 2010 йилда Ўзбекистонда сув истеъмоли бор-йўғи 2295 метр/куб, Тожикистонда 1895 метр/куб, Қирғизистонда 1989 метр/куб, Қозоғистонда 2345 метр/куб, Афғонистонда 1061 метр/кубни ташкил этган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: