20:06 | 26.05.24
Футзал бўйича Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш санаси маълум бўлди.
2024 йилнинг 14 сентябридан 6 октябригача Тошкент, Андижон ва Бухоро шаҳарлари футзал бўйича FIFA Жаҳон чемпиянатига мезбонлик қилади.
Ушбу ченпионат Марказий Осиёда ўтказиладиган биринчи FIFA турнири ҳисобланади. Бундан олдин Осиёдан Ҳонг Конг, Тайван ва Таиланд мусобақага мезбонлик қилишган.
Мундиалнинг қуръа ташлаш маросими 26 май санасида кўҳна ва қадимий Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонида ташкил этилади. Мазкур жараёнларни 26 май соат 21:00 да Zo‘r TV телеканалида тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин.
Финал турнирида жами 24 та жамоа қатнашади. Ўзбекистон термаси мусобақа мезбони сифатида тўғридан тўғри фина баҳсларида иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилги турнирнинг финал баҳсида Португалия Аргентина жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, ченпионликни қўлга киритган эди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: