9:42 | 27.09.23

                       

Наманганда заҳарланган барча болалар соғайиб, уйларига рухсат берилди — Соғлиқни сақлаш вазири

Амрилло Иноятов тез орада болаларнинг заҳарланиши юзасидан барча саволларга жавоб берилишини айтган.

Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Наманган вилояти Чуст туманида заҳарланиб, шифохонага ётқизилган барча болалар соғайиб, уйларига рухсат берилганини маълум қилди. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

«Наманганда заҳарланган барча болалар соғайиб, бугун уйларига жўнатилди. Болаларнинг ҳеч бири оғир аҳволда эмас», дея вазирнинг сўзларини келтиради Kun.uz.

Иноятов болаларнинг заҳарланиши билан боғлиқ ҳолат синчковлик билан текширилганини маълум қилиб, тез орада барча саволларга жавоб берилишини айтган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятининг Чуст туманида 71 нафар бола заҳарланиш аломатлари билан шифохонага ётқизилган эди. Кейинроқ касалланган болалар сони 450 нафар экани ва улардан 306 нафари Чуст туманига тўғри келиши маълум бўлганди. Вазир ўринбосари Элмира Боситхонова эса болалар овқат ёки доридан заҳарланмаганини айтган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги шундан сўнг барча ҳудудлардаги таълим муассасаларига тарқатилган «Антиструмин» дори воситалари истеъмолини лаборатор текширувлар жавоби чиққунга қадар тўхтатиб туришни буюрган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: