10:09 | 01.11.21

                       

Ўзбекистонда айрим фермер хўжаликлари ер солиғидан озод қилиниши мумкин

Бу бўйича қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилган

Ғалладан бўшаган ерни ишсиз аҳолига вақтинча берган фермер хўжаликлари ер солиғидан озод қилиниши маълум бўлди. Бу ҳақда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида хабар берилди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, «Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси эълон қилинган бўлиб, у қабул қилиниши билан ғаллага ихтисослаштирилган фермер хўжаликлари, пахта-тўқимачилик ва ғаллачилик кластерлари ер солиғидан озод қилинади ҳамда ушбу маблағлар уларнинг ихтиёрида қолади.

Қайд этилишича, қонун лойиҳаси асосида ғалладан бўшаган ер участкаларини ишсиз аҳолига тарқатиш шарти билан фермер хўжалиги, пахта-тўқимачилик ва ғаллачилик кластерини ҳамда ер участкаларини ижарага олган фуқароларни ушбу ер участкаларига ҳисобланиши лозим бўлган ер солиғидан озод қилиш, электрон ҳисобварақ-фактураларга тузатиш киритишни фақат ҳисобот ойида амалга оширилишини йўлга қўйиш, тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ қарзини юзага келтириш билан боғлиқ фирибгарлик схемаларини қўллаш ва шубҳали фаолият юритишнинг олдини олиш кўзда тутилган.

Шунингдек, таъкидланишича, қонун лойиҳасида фермер хўжаликлари, пахта-тўқимачилик ва ғаллачилик кластерларига тегишли ғалладан бўшаган ер участкаларини ер солиғидан озод қилиш кўринишида рағбатлантириш, шубҳали фаолият юритишнинг олдини олиш каби мақсад ва вазифалар назарда тутилган.

Аввалроқ Ўзбекистонда талабаларни ижарага қўйишдан олинган даромад солиққа тортилмаслиги мумкинлиги маълум қилинганди. Шунингдек, Солиқ кодексига солиқларни тўлашга оид ўзгартишлар киритилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: