19:05 | 20.05.22

                       

ЖССТ маймун касаллиги бўйича фавқулодда экспертлар йиғилиши ўтказади

Хасталик ҳозиргача 10 та давлат аҳолиси орасида тарқалмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маймунчечак эпидемиясини муҳокама қилиш учун экспертларнинг фавқулодда йиғилишини чақирмоқда. Бу ҳақда «Telegraph» хабар берди.

Фото: «BGR»

Маълум қилинишича, учрашувнинг асосий мавзулари касалликнинг юқиш йўллари, унинг аҳоли орасида тарқалиши ва вакцина билан боғлиқ жараёнлар ҳисобланади. Касаллик бир қанча мамлакатларда, жумладан, Буюк Британия, АҚШ, Испания, Бельгия, Франция, Швеция, Италия, Австралия, Германия ва Канадада аниқланган.

Маълумот ўрнида, дастлаб касаллик Британияда Нигерияда бўлиб қайтган эркакда аниқланган. Шундан кейин ҳасталик бошқа мамлакатларда ҳам қайд этилишни бошлаган. 19 май куни 7 та давлатда, 20 майда эса 2 та мамлакатда маймунчечак кузатилган. Испанияда касалланганлар сони 30 кишига яқинлашган.

Маймун чечаги кам учрайдиган вирусли инфекция бўлиб, касаллик дастлаб енгил шаклда намоён бўлади. Бемор бир ҳафта ичида тузалиши мумкин, хасталик камдан-кам ҳолларда ўлимга олиб келади. Маймун чечаги иситма, терида тошма билан кечади.

Аввалроқ ЖССТ Буюк Британияда одамда аниқланган маймун касаллиги қанчалик хавфли эканини маълум қилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: