16:27 | 23.05.22
Биринчи ўринни Марказий Осиё давлатларидан бири эгаллаган
Қозоғистон, Россия ва Буюк Британияда ўртача иш ҳақи топадиган аҳоли учун газ арзонлиги маълум қилинди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Газ нархи бўйича рейтингнинг охирги қаторларини Греция, Болгария ва Молдова эгаллаган. Рўйхат Марказий банк, Евростат, статистика қўмиталари ва назорат қилувчи органлар маълумотларига асосан тузилган. Қозоғистонда Россия валютасига нисбатан газнинг бир кубометри 4,1 рублни (784 сўм) ташкил қилади.
Иккинчи ўринда Россия — кубометр учун 6,7 рублни (1281 сўм) ташкил қилади. Учинчи ўринни Беларусь эгаллаган, у ерда газ Россияникидан уч рублга қимматроқ. Арзон газ бўйича биринчи бешликка Туркия ва Венгрия ҳам кирган.
Европадаги энг қиммат газни Скандинавия — Швеция ва Дания аҳолиси сотиб олади, Голландия ва Испанияда эса бироз камроқ ҳақ тўланади. Швецияда Россия валютасига нисбатан ёқилғининг бир кубометри 137 рублга (26 198 сўм) тушади. Дания, Голландия ва Испанияда бир кубометр газ 80 рублдан (15 298 сўм) ошади.
Аввалроқ Германия ва Италия газни рублда сотиб олиши маълум қилинганди. Шунингдек, қайси давлатлар Россия газидан воз кечиши мумкинлиги санаб ўтилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: