10:11 | 27.04.21
У Ойдан тупроқ намуналарини етказиб беради
Хитой 2024 йилда Ойни тадқиқ қилиш миссияси доирасида «Чанъэ-6» сайёралараро станциясини (АМС) ишга туширади. Бу ҳақда «Синьхуа» хабар берди.
Келтирилишича, «Чанъэ-6» станцияси Ойни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва ўрганиш учун ундаги тупроқ намуналарини етказиб беришга мўлжалланган. Ҳозирда станцияни Россия, Франция, Швеция ва Италия ускуналари билан жиҳозлаш масалалари кўриб чиқилмоқда. Хитой–Россия баёнотида таъкидланишича, Роскосмос ва Хитой Миллий космик бошқармаси Халқаро илмий Ой станциясини (МНЛК) яратиш учун халқаро шерикларни излашни бошлаган.
Маълумот ўрнида, Хитойнинг «Чанъэ-6» космик капсуласи 2020 йил 24 ноябрда ишга туширилган. Миссия давомида у икки кун Ойдан бурғулаш мосламаси ва манипулятор ёрдамида тупроқ тўплаган.
Аввалроқ Илон Маск Ойда база қуришни таклиф қилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Халқаро космик станцияда фанга номаълум микроблар аниқлангани маълум қилинган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: