22:45 | 20.01.23
Жаҳондаги энг сўнгги воқеаларни ўзида акс эттирган фотолар
Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Украинанинг Буча шаҳрида 15 январь куни Бахмутдаги жангларда ҳалок бўлган украиналик ҳарбийнинг қабрига тепасида йиғлаётган аёл.
Шавкат Мирзиёев 19 январь куни энергия таъминотини яхшилаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Унда таъкидланишича, 2023 йилда 197 мегаваттли 7 та лойиҳа ва 10 та микро гидроэлектр станция ишга туширилиши режалаштирилган. Яна 438 мегаваттли 8 та истиқболли лойиҳа ва 50 та микро ГЭС қуриш бўйича ишлар бошланади.
Франция президенти Эммануэл Макрон испаниялик ҳамкасби Педро Санчес билан Испаниянинг Барселона шаҳрини кўздан кечирмоқда.
Францияда пенсия ёшини 62 дан 64 ёшга кўтариш режаларига қарши намойишларда бир куннинг ўзида 1,12 миллион аҳоли қатнашди.
Парижнинг ўзида намойишчилар сони 400 мингдан ошган. Шунингдек, мамлакат бўйлаб иш ташлаш ҳолатлари кузатилган.
Швециялик иқлим фаоли Грета Тунберг Швейцариянинг Давос шаҳридаги Жаҳон иқтисодий форумининг 53 йиллик йиғилиши якуний куни доирасида намойиш ўтказмоқда.
Ангрен шаҳри прокурори шаҳарнинг 22-сонли мактабига ташрифи давомида йўлдаги қорлар куралмагани, ўқитувчилар эса «ойлик олиб ётишгани»ни айтди. Ушбу воқеа ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Прокурорнинг сўзларидан сўнг мактаб ўқитувчиларининг қор кураётгани акс этган суратлар тарқалди. Бунга мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ҳам муносабат билдириб, ҳолатни Бош прокуратура назоратга олганини маълум қилди. Кейинроқ прокурор ўқитувчилардан узр сўраб чиқди.
Суриянинг Идлиб шаҳрида Граффит рассоми Селам Ҳамид Башар Ассад кучлари томонидан бомбардимон пайтида вайрон қилинган бинолар деворларида ўзининг асарларидан бирига ишора қилмоқда.
Филиппиннинг Манила шаҳри Чайнатаун туманида хитой тақвими бўйича янги йил олдидан қуёшдан сақлайдиган кўзойнак ва юз ниқобларини тақиб қўйилган.
Австралиянинг Конвей миллий боғида қўриқчилар томонидан топилган «Тодзилла» деб номланган қамиш қурбақаси. Урғочи эканлиги тахмин қилинаётган гигант қурбақанинг вазни 2,7 килограмм. Қурбақалар атроф-муҳитга етказган зарари туфайли эвтанизация қилинган.
Эстониянинг Таллин шаҳрида қор устида каштан ёнғоғи кўтариб кетаётган олмахон.
Эфиопия православ диндорлари Зивай кўли бўйида чўқиниш маросимини нишонлаш пайтида ибодат қилишмоқда.
Россиянинг Сибир ҳудудидаги Омск шаҳри монсатирида 12 даража совуқ ҳароратда чўқиниш маросимида қатнашаётган эркак.
Испаниянинг Кастро Калделас ҳудудида одамлар Festa dos Fachos (машъалалар фестивали) пайтида Авлиё Себастянни шарафлаш учун ёнаётган сомон машъалларини кўтариб юришмоқда.
Хитойда ўтказиладиган Ханчжоу-2022 19-Осиё ўйинларининг талисманлари метрода.
Маккажўхори даласида аргентиналик футбол юлдузи Лионел Мессининг юзи тасвирланди. Қишлоқ хўжалиги муҳандиси томонидан ишлаб чиқилган дизайн аниқ экишдан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган ва бир нечта қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари билан ҳамкорликда амалга оширилган, улар футболчига ҳурмат кўрсатиш учун шу тарзда маккажўхори экишган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: