8:49 | 31.01.23

                       

Санэпидхизмат Тошкентда сохта СЭС ходимлари пайдо бўлгани ҳақида огоҳлантирди — видео

Ўзларини СЭС ходими дея таништираётганлар келиб чиқиши номаълум дориларни сотмоқда

Тошкент шаҳри Миробод туманида номаълум аёллар ўзини СЭС ходими деб таништириб, дори сотиб юргани аниқланган. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдириб, сохта СЭС ходимларидан эҳтиёт бўлишга чақирган.

«Ҳурматли фуқаролар. Видеода кўрсатилган сохта СЭС ходимлари Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Тошкент шаҳар бошқармаси, Тошкент шаҳри Дезинфекция станцияси ва туман ҳудудий бўлимларида фаолият юритмаслигини маълум қиламиз», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, пойтахтнинг «Мовароуннаҳр» маҳалласи аҳолисига ўзини «Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати туман бўлими ходимимиз (СЭС)» дея таништириб, турли ҳашаротларга қарши дориларни пуллаётган шахслар пайдо бўлган. Улар ўзларини СЭС ходими дея таништираётганлар келиб чиқиши номаълум дориларни сотмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: