12:46 | 03.02.23
Россия Украинанинг эгаллаб олинган қисмини ҳам ўз ҳудуди деб ҳисобламоқда ва Путин айнан қайси чегарадош вилоятлар ҳақида гапираётганига аниқлик киритмаган
Россия президенти Владимир Путин ҳукумат вакиллари билан ўтказган йиғилишда Украина билан чегарадош вилоятларда уюштирилган ҳужумлар оқибатида зарар кўрган инфратузилмаларини қайта тиклаш кераклигини айтди. Путиннинг таъкидлашича, «устувор вазифа — ўқ отишлар имкониятининг ўзини йўқ қилиш. Лекин бу энди ҳарбий идоранинг иши», — деган у.
«Интерфакс»нинг ёзишича, Путин «уйлар, квартиралар, бошқа мулкларни таъмирлаш ёки йўқотишнинг ўрнини қоплаш, энергия, иссиқлик ва сув таъминоти объектларини нормал ишлашга қайтариш ва ҳоказолар зарурлигини» қайд этган.
«Ҳукумат ва жойлардаги ҳамкасбларим эътиборига: фуқаролар учун муаммолар жуда кескин турибди», — деган Путин.
Белгород, Брянск ва Курск раҳбарлари мунтазам равишда Украина билан чегарадош ҳудудлари ўққа тутилаётганини маълум қилиб келмоқда. Бунинг оқибатида инфратузилмаларига зарар етган, жабрланган ва ҳалок бўлганлар бор. Украина томони ушбу баёнотларга изоҳ бермаяпти. Россия Украинанинг эгаллаб олинган қисмини ҳам ўз ҳудуди деб ҳисобламоқда. Путин айнан қайси чегарадош вилоятлар ҳақида гапираётганига аниқлик киритмаган.
Аввалроқ Буюк Британия собиқ бош вазири Борис Жонсон Украинада ҳарбий операция бошлангунга қадар Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлашгани ва у Россия президентини жанговар ҳаракатларни бошлашга йўл қўйиб бўлмаслиги ҳақида огоҳлантиргани, бунга жавобан Россия томонидан таҳдид эшитгани маълум бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, 30 cентябрь куни Путин Украинанинг тўрт вилояти Россия таркибига қўшилиши ҳақидаги келишувни имзолаганидан сўнг Зеленский мурожаат билан чиққанди. Украина раҳбарининг айтишича, Киев НАТОга тезлаштирилган альянсга кириш учун ариза берган. «Украина бугун буни қонуний мустаҳкамлаш учун ариза топширмоқда. Бутун жамиятимизни ҳимоя қилишга мос келадиган тартиб билан. Тезлаштирилган ҳолда. Биз бунинг амалга ошишини биламиз. Финляндия ва Швеция бу йил аъзолик ҳаракати режасисиз иттифоққа қўшила бошлаганини кўрдик», — деганди Зеленский.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: