11:40 | 08.03.23
Адлия вазирлиги қонунчиликда аёлларга қандай имтиёз ва енгилликлар борлиги бўйича маълумот берди
Адлия вазирлиги Ўзбекистон қонунчилигида аёлларга қандай имтиёз ва енгилликлар борлиги бўйича маълумот берди.
Хотин-қизларга тадбиркорликни йўлга қўйиш учун 33 миллион сўмгача кредитлар ажратилади
Хотин-қизларга тадбиркорликни йўлга қўйиш учун Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан 3 йилгача ва 6 ойгача имтиёзли давр билан йиллик 14 фоиз ставкада 33 миллион сўмгача кредитлар ажратилади.
Кредитлар қуйидаги дастурларни муваффақиятли тугатган хотин-қизларга берилади:
Аёлларни пенсия ёшига тўлгани сабабли иш берувчи ташаббуси билан ишдан бўшатиш тақиқланади
Аёлларнинг пенсия ёшига тўлгани ёки ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи вужудга келгани сабабли номуайян муддатли меҳнат шартномасини 60 ёшга тўлгунга қадар ёки муддатли меҳнат шартномасини муддати тугагунга қадар иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тақиқланади.
Айрим тоифадаги хотин-қизларга ОТМга кириш учун тавсиянома берилади
Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга олий таълим муассасалари киришда давлат гранти асосидаги қабул доирасидаги танловда иштирок этиш учун тавсиянома берилади.
Тавсиянома қуйидаги мезонлар асосида берилади:
Тавсиянома олиш учун туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига электрон шаклда мурожаат қилинади.
«Аёллар дафтари»га киритилганларга 5 миллион сўмгача кредитлар нақд берилиши мумкин
«Аёллар дафтари»га 30 ёшдан ошган қуйидаги хотин-қизлар киритилади:
Ишлайдиган оналарга болани овқатлантиришга танаффус берилади
2 ёшга тўлмаган болали аёлларга болани овқатлантириш учун (ўзига берилган дам олиш ва овқатланиш учун бериладиган танаффусдан ташқари) камида ҳар 3 соатда бир марта ҳар бири 30 минутдан кам бўлмаган танаффус берилади.
2 ёшга тўлмаган икки ва ундан кўп болали аёлларга танаффуснинг муддати камида 1 соат қилиб белгиланади.
Мазкур танаффуслар учун иш ҳақи камайтирилмайди.
Болали аёлнинг хоҳишига кўра танаффуслар дам олиш ва овқатланиш учун белгиланган танаффусга қўшиб берилиши ёки умумлаштирилиб, иш кунининг бошига ёки охирига кўчирилиб, иш куни шунга яраша қисқартирилиши мумкин.
Хотин-қизларнинг касб ўрганишга қилган харажатларини давлат тўлаб беради
Хотин-қизлар нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқиганда қилган харажатларнинг 70 фоизи, бироқ ҳар бир битирувчига 1 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган харажатлар давлат томонидан қоплаб берилади.
«Аёллар дафтари»га киритилган ёлғиз аёлларнинг фарзандлари ҳам боғчага имтиёзли рўйхат асосида қабул қилинади
«Аёллар дафтари»га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг болалари давлат мактабгача таълим ташкилотларига устунлик билан қабул қилиниш ҳуқуқига эга.
Оғир ижтимоий аҳволдаги хотин-қизларга имтиёзли уй-жойлар берилади
Уй-жойга муҳтож хотин-қизларга бериладиган арзон уй-жойлар тўловининг:
Аризалар туман ҳокими бошчилигидаги ҳудудий комиссияга берилади.
Фаол ва ташаббускор хотин-қизлар «Мўътабар аёл» кўкрак нишони билан тақдирланади
Қонунчиликка кўра, «Мўътабар аёл» кўкрак нишони таъсис этилган бўлиб, мазкур кўкрак нишони билан:
12 ёшга тўлмаган боласи бор аёлларга қўшимча таътил берилади
12 ёшга тўлмаган икки ва ундан кўп боласи ёки 16 ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёлларга ҳар йили 3 иш кунидан кам бўлмаган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади.
Шунингдек, уларнинг хоҳишига кўра ҳар йили 14 календар кундан кам бўлмаган иш ҳақи сақланмаган таътил берилади.
Бундай таътил йиллик таътилга қўшиб берилиши ёки алоҳида фойдаланилиши мумкин.
Айрим хотин-қизларнинг контракт пули давлат томонидан тўлаб берилади
Хусусан, магистратурада ўқиётган хотин-қизларнинг контракт тўловларини қоплаб бериш тартиби белгиланган. Магистратурада тўлов-шартнома асосида ўқиётган хотин-қизларнинг контракт суммасини Давлат бюджетидан қоплаб бериш тартиби тасдиқланган. Бунинг учун талабгорлар 15 сентябрга қадар ўзлари таълим оладиган муассаса ректори номига ариза билан мурожаат этишлари талаб қилинади.
Шунингдек, ҳукумат қарори билан ҳар бир ҳудуддан ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз 100 нафар аёлларнинг тўлов-контракти ҳокимликлар томонидан ҳар йили тўлаб берилади. 50 нафаргача хотин-қизлар биринчи ўқув йилида бепул ўқитилиши ҳам кўзда тутилмоқда.
2 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар енгилроқ ишга ўтказилади
2 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар аввалги ишини бажариши мумкин бўлмаганида боласи 2 ёшга тўлгунгача енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан холи ишга ўтказилади.
Бунда аввалги ишидаги ўртача ойлик иш ҳақи сақлаб қолинади.
Ҳомиладор аёллар, 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни ишга қабул қилишда дастлабки синов қўлланилмайди
Қуйидаги тоифадаги шахсларни ишга қабул қилишда дастлабки синов муддати қўлланилмайди:
Раҳбарлик лавозимига танловда хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг иштироки таъминланади
Давлат хизматидаги лавозимларни, шу жумладан раҳбарлик лавозимларини эгаллаш учун танловда хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг равишда иштирок этиши таъминланиши керак.
Давлат органларининг кадрлар хизматлари зиммасига танлов комиссияларига нафақат танловда иштирок этаётган шахсларнинг маълумоти ва касбий тайёргарлиги тўғрисидаги маълумотларни, балки давлат хизматининг тегишли лавозимларида ишлаётган хотин-қизлар ва эркаклар сонининг нисбати тўғрисидаги маълумотларни ҳам тақдим этиш мажбурияти юклатилади.
Айрим аёллар 53 ёшда пенсияга чиқиши мумкин
Технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган аёллар 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлганда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: