12:24 | 05.04.23
Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда
Божхона қўмитаси «Ғишткўприк» чегара божхона пости орқали ҳаракатланган автомашинадан Африка филининг тиши ҳамда 180 дона буғу шохи топилгани ҳақида маълумот берди.
Чегара божхона пости орқали ҳаракатланиб, хориж давлатидан Ўзбекистонга кириб келган фуқаро бошқарувидаги Cobalt русумли автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилган.
«Натижада автоулов ўриндиғининг ост қисмига яширинча жойланган, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 32 000 000 сўмлик, 180 дона буғу шохи ва 1 дона фил тиши борлиги аниқланди», дейилади хабарда.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: