16:54 | 20.09.23
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.
Ўзбекистонда доллар ва евро курси кўтарилди, рубл курси тушди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 1 АҚШ долларининг расмий курси 10,06 сўмга кўтарилиб, 12 минг 178,10 сўмни ташкил этган. 1 евро курси 13 минг 028,13 сўмга баҳоланиб, 21,71 сўмга кўтарилди. Шунингдек, 1 рубл 126,06 сўм этиб белгиланиб, 0,41 сўмга пасайди.
Маълумот учун, ушбу алмашинув курслари 21 сентябр, пайшанба кунидан кучга киради.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: