10:32 | 22.09.23

                       

Наманганда заҳарланган болаларнинг 10 нафари соғайиб, уйига рухсат берилган

Ҳолат шахсан вазирнинг ўзи томонидан назоратга олингани маълум қилинди.

Наманган вилояти Чуст туманидаги бир нечта таълим муассасаларида 71 нафар бола заҳарлангани ҳақида хабар берилганди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳолат юзасидан муносабат билдириб, шахсан вазирнинг ўзи вазиятни назоратга олганини маълум қилди.

Фото: Bugun.uz

Қайд этилишича, Чуст туманида болаларнинг оммавий заҳарланиши ҳолати юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги барча зарур чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмасига қабул қилинган болаларнинг барчасига белгиланган стандартлар бўйича даво муолажалари олиб борилаётгани, уларга якуний ташхис қўйиш мақсадида белгиланган талаблар асосида намуналар олиниб, экспертизадан ўтказилаётгани маълум қилинган.

«Айни пайтда болаларнинг ҳолати қониқарли, улардан 10 нафарининг аҳволи яхшилангани сабабли уйига рухсат берилди.Туманда содир бўлган ушбу ҳолат шахсан соғлиқни сақлаш вазири томонидан қатъий назоратга олинган. Мазкур ҳолат сабабларига ойдинлик киритилгач, қўшимча ахборот берилади», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Ўзбекистонда 65 нафар бола «Док-1 Макс» дори воситаларидан вафот этганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: