15:32 | 27.10.23
Самолёт бортида 377 нафар йўловчи бўлган.
Uzbekistan Airports’нинг хабар беришича, 2023 йил 27 октябр куни Тошкент-Мадина йўналишида парвозни амалга ошираётган самолёт учиш аэропортига қайтган.
Panorama Airways авиакомпаниясининг Тошкент – Мадина йўналиши бўйича UZP-361 рейсини амалга ошираётган самолёт парвоздан икки соат ўтиб Тошкент аэропортига қайтиб келган.
Маҳаллий вақт билан соат 13:37 да бортида 377 йўловчиси бўлган самолёт Тошкент халқаро аэропортига қўнган.
Техник сабабларга кўра учиш аэропортига қайтиш ҳақидаги қарор экипаж томонидан қабул қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Тошкентдан Фарғонага учаётган самолёт ноқулай об-ҳаво туфайли Наманганга қўнишга мажбур бўлгани хабар қилинганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: