11:45 | 24.11.23
Шунингдек, ишончномани бир ойдан уч йилгача олиш мумкин.
«Автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномани электрон шаклда расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти» тўғрисида 2023 йилнинг 20 ноябрдаги ҳукумат қарори тасдиқланди.
Унга кўра, автомототранспорт воситасига ишончнома ариза берувчи томонидан ЯИДХП (my.gov.uz)дан фойдаланган ҳолда, ўзининг ва ишончнома берилаётган шахс(лар)нинг биометрик паспорти ёки ID-картаси ҳамда жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами маълумотларини киритиш орқали мустақил равишда расмийлаштирилади.
Шунингдек, ишончнома ариза берувчининг хоҳишига кўра бир ой, олти ой ва уч йил муддатгача берилади ва унга киритиладиган шахслар сонига чеклов қўйилмайди.
Ҳужжатни электрон шаклда расмийлаштириш учун давлат божи унинг амал қилиш муддатидан келиб чиққан ҳолда, «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунга кўра, ишончномани нотариал тасдиқлаш учун белгиланган давлат божига нисбатан қуйидаги фоизларда ундирилади:
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: