22:15 | 30.11.23

                       

Тошкент метросида кафтни сканерлаб тўлов қилиш тизими ишга тушди

Метронинг ўтиш жойида Palm ID томирлар тасвирига асосланган идентификациялаш янги биометрик лойиҳаси ишга туширилди.

Тошкент метрополитенининг «Халқлар дўстлиги» бекатида илк маротаба кафтни сканерлаш орқали тўловни амалга ошириш тизими ишга туширилди. Бу орқали йўловчиларнинг метродан фойдаланганда йўл ҳаққини тўлаш учун банк ва транспорт карталари ёки QR-кодли чек олишлари шарт бўлмайди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Шаҳар ҳокимлигининг матбуот хизматига кўра, бекатнинг ўтиш жойида ишга туширилган ушбу сканерлаш воситаси UZINFOCOMнинг — Palm ID, томирлар тасвирига асосланган идентификациялаш янги биометрик лойиҳаси ҳисобланади.

Тўловнинг бу усулидан фойдаланиш учун АТТО иловасида шахсий маълумотларни киритиш зарур.

Бундан ташқари, жамоат транспорти фойдаланувчилари учун мобил илова ҳам ишга туширилган. Мобил илова орқали виртуал карта очилиб, пул маблағи билан тўлдирилади. Шундан сўнг, тўлов учун кафт орқали, ҳеч қандай интернетсиз, карта ёки QR-кодли чекларсиз тўловни амалга ошириш мумкин.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: