0:01 | 07.12.23
АҚШда Марказий Осиё минтақаси барқарор ривожланишининг стратегик мақсадлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон делегацияси шу йилнинг 4 декабр куни БМТнинг Ню-Йоркдаги штаб-квартирасида «Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш ва минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш: Ўзбекистон нигоҳи» мавзусидаги брифингда иштирок этди. Экология вазирининг ўринбосари Жусипбек Казбеков ўз маърузаси билан минтақанинг жиддий иқлим муаммолари ва Ўзбекистон томонидан БРМга эришиш йўлида кўрилаётган шошилинч чора-тадбирларга тўхталиб ўтди.
Вазир ўринбосарининг қўшимча қилишича, Марказий Осиёда ҳаво ҳароратининг ошиши дунё бўйича ўртача кўрсаткичдан икки баравар кўпайди. Шунинг учун, музликлар майдони қарийб учдан бир қисмга қисқарди, бу эса 2050 йилга бориб асосий дарёлар, Амударё ва Сирдарёнинг сув билан таъминланишининг 15-20 фоизга қисқаришига сабаб бўлади.
Казбеков айниқса, Орол денгизининг қуриши ва унинг чўлланиши чанг-қум бўронлари ҳамда тузнинг кўпайишига сабаб бўлаётганига алоҳида эътибор қаратди.
Казбеков нутқи давомида брифинг иштирокчиларини 2024 йилнинг баҳорида Ўзбекистоннинг тарихий шаҳри — Самарқандда бўлиб ўтадиган иқлим форумига таклиф қилди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: