17:33 | 03.01.24

                       

Сурхондарёда олтин тангани 100 минг долларга сотаётган шахслар ушланди

«Петру Богданову 1899» ёзувли олтин танга ХIХ аср охирига оид маданий бойлик экани аниқланган.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Сурхондарёда фуқаролар Ж.А. ва А.Ж. ўзаро тил бириктириб, ХIХ аср охирига оид маданий бойликни сотмоқчи бўлган пайтида қўлга олинганини маълум қилди.

Билдирилишича, улар «Петру Богданову 1899» ёзувли вазни 61,69 грамм бўлган қадимий олтин тангани фуқаро А.Е.га 100 000 АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода тарихий тангаларни хорижга олиб кетмоқчи бўлган шахс ушлаб қолингани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: