21:37 | 07.11.23 5054

Бухорода тарихий тангаларни хорижга олиб кетмоқчи бўлган шахс ушлаб қолинди — фото

Тангалар жами 96 та бўлиб, улар ҳеч қандай ҳужжатларда кўрсатилмаган.

Бухоро вилояти божхона бошқармасининг хабар беришича, вилоят аэропортида жами 96 дона нумизматика ашёларини чет элга олиб кетмоқчи бўлган шахс ушланган.

Фото: Бухоро вилояти божхона бошқармаси матбуот хизмати

Айтилишича, у «Бухоро-Внуково» авиарейси орқали ҳаракатланаётиб, чегара божхона постининг божхона назорати зонасидан ўтиш пайтида, унинг багажи инспекцион кўрик мажмуаси ёрдамида сканердан ўтказилган. Натижада, багаж ичидан ҳеч қандай тегишли ҳужжатларда кўрсатилмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган жами 96 дона тарихий тангалар борлиги аниқланган.

Шундан сўнг, нумизматика буюмларининг қадимийлик даражасини аниқлаш мақсадида вилоят маданий мерос бошқармаси томонидан бадиий экспертиза тайинланган ҳамда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланган.

Маълумот учун, «Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида»ги Қонунга асосан, зарб этилганлигига 50 йилдан ошган нумизматика буюмларини республика ҳудудидан олиб чиқиб кетиш тақиқланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда 300 га яқин қадимий танга олиб кетаётган шахс ушлангани ҳамда Навоийда маданий бойликларни четга олиб кетаётган икки фуқаро қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.


Мирзиёев ва Ариповнинг сунъий интеллектда ишлов берилган видеолари тарқалди — видео

Мирзиёев ва Ариповнинг сунъий интеллектда ишлов берилган видеолари тарқалди — видео

11:17 | 08.12.23 813
«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

10:23 | 08.12.23 285
Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

8:56 | 08.12.23 479
Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 1045
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 1192
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1502