1:58 | 13.01.24
Ҳарорат илиқ бўлади. Айрим ҳудудларда қор ҳам ёғади.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5…+7 даража, кундузи +13…+15 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор, ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0…-5 даража совуқ, кундузи +5…+10 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0…+5 даража, кундузи +12…+17 даража илиқ, чўл ҳудудларда кечаси -3 даража совуқ ва +2 даража илиқ, кундузи +5…+10 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +2…+7 даража, кундузи +10…+15 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +2…+7 даража, кундузи +15…+20 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, кечга яқин баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +2…+7 даража, кундузи +8…+13 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир, қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи +2…+7 даража илиқ бўлади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: