19:25 | 13.01.24
Ушбу соҳадаги корхоналар учун фойда солиғи ва мол-мулк солиғи бўйича ставкалар 50 фоизга камайтирилади.
2024 йилнинг 10 январ куни «Электротехника саноатининг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 15-сонли Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2024-2025 йиллар учун электротехника тармоғини ривожлантириш бўйича асосий мақсадли кўрсаткичлар белгиланди. Унда қуйидагилар назарда тутилган:
Электротехника саноатида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун 2024-2026 йилларда тижорат банкларига, уларнинг буюртмасига асосан уч йиллик имтиёзли давр билан 10 йил муддатга, йиллик беш фоиз ставкада 100 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит линияси очилади. Бунда банклар томонидан тадбиркорларга уч йиллик имтиёзли давр билан 10 йил муддатга йиллик етти фоиз ставкада (шундан икки фоиз банк маржаси) кредитлар ажратилади.
Шунингдек, 2027 йилнинг 1 январигача электротехника маҳсулотларини сотишдан тушган тушум миқдори умумий тушумининг 80 фоизидан кам бўлмаган электротехника тармоғи корхоналарига фойда солиғи ва мол-мулк солиғи бўйича ставкалар 50 фоизга камайтирилади.
Бундан ташқари, 2024 йилнинг 1 апрел кунидан бошлаб давлат харидлари доирасида чет эллик етказиб берувчилар билан бир қаторда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирок этганда уларга нисбатан импорт товарларининг ДДП (Ўзбекистон) нархидан қуйидаги миқдорларда нарх преференцияси берилади:
Қарор билан шунингдек, 2024 йилнинг 1 февралидан Ўзбекистонга олиб киришда уларнинг сифати, хавфсизлиги ва сервис кафолатини таъминлайдиган ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили ёки расмий дилерлари мавжуд бўлиши талаб қилинадиган маҳсулотлар рўйхати тасдиқланди.
Аввалроқ, Мирзиёев электротехника, кимё ва фармацевтикани ривожлантириш масаласида йиғилиш ўтказди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: