19:37 | 29.01.24

                       

Ўзбекистонда феврал ойи -15 даражагача совуқ билан бошланади

«Ўзгидромет» 31 январ-2 февралда кузатиладиган об-ҳаво прогнозларини эълон қилди.

Қорақаплоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 31 январда -10…-15 даража, 1-2 февралда -8…-13 даража совуқ, кундузи 31 январ-1 февралда -3 даража совуқ ва +2 даража илиқ, 2 февралда 0…+5 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2..-7 даража совуқ, кундузи 31 январ-1 февралда 0…+5 даража, 2 февралда +2…+7 даража илиқ бўлади.

Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 31 январда баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин, 1-2 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0…-5 даража совуқ, кундузи 31 январда 0…+5 даража, 1-2 февралда +2…+7 даража илиқ бўлади.

Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0…-5 даража совуқ, кундузи 31 январда 0…+5 даража, 1-2 февралда +2…+7 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0…-5 даража совуқ, кундузи 31 январда +2…+7 даража, 1-2 февралда +3…+8 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 31 январ-1 февралда баъзи жойларда қор, ёмғир ёғади. 1-2 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 31 январда -2 даража совуқ ва +3 даража илиқ, 1-2 февралда 0…-5 даража совуқ, кундузи 0…+5 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, 31 январ-1 февралда баъзи жойларда қор ёғади, 2 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -4…-9 даража, кундузи 31 январда -2…-7 даража, 1-2 февралда 0…-5 даража совуқ бўлади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: