17:31 | 05.02.24
Ўзгидромет тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни огоҳлантирди.
Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Жиззах, Тошкент вилояти ва Наманган вилоятининг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзгидромет ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 7-8 февраль кунлари А-373 «Тошкент – Ўш» автойўлининг «Қамчиқ» довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик ва туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 м гача пасайиши, шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши оқибатида автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин.
Шунингдек, 6-12 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:
«Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан, эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз», — дейилади хабарда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: