9:43 | 08.02.24
Президент имзолаган фармон билан ахборот технологиялари йўналишида ютуқларга эришган хотин-қизлар Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланиши белгиланди. Бундан ташқари, номзод сўнгги 3 йилликдаги фаолиятида эришган ютуқларига оид ҳужжатлар тақдим этади, илгари бу муддат 2 йил эди.
Президент фармони билан «Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги фармонга ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда «Huquqiy axborot» каналида маълум қилинди.
Унга кўра, эндиликда ахборот технологиялари йўналишида алоҳида ютуқларга эришган иқтидорли хотин-қизлар Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланади.
Шунингдек, Зулфия номидаги давлат мукофоти комиссияси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳузурида жамоатчилик асосида фаолият кўрсатиши ҳамда унга Бош вазир ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси раҳбарлик қилиши белгиланди.
Бундан ташқари, мукофотини олиш учун талабгорнинг сўнгги 3 йил мобайнидаги ибратли фаолияти, таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари соҳалари ва жамоатчилик фаолиятидаги алоҳида ютуқларига оид ҳужжатлар тақдим этилиши белгиланди. (Илгари 2 йил эди)
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: