13:11 | 09.02.24
Ёнғин Тошкентнинг Юнусобод туманидаги «Пойтахт» бизнес марказининг реконструкция ишлари олиб борилаётган биносида содир бўлди. Воқеа жойига 4 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати Юнусободдаги «Пойтахт» бизнес марказида содир бўлган ёнғин тафсилотларини очиқлади.
Қайд этилишича, 9 феврал куни соат 11:40 да Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Шароф Рашидов кўчасида жойлашган бинода қурилиш материаллари ёнаётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 11:43 да воқеа жойига етиб борди ва ёнғин ва соат 11:51 да ўчирилди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: