18:19 | 11.02.24
Андижоннинг Маржамат туманида 2 қаватли уйда ёнғин содир бўлди. Воқеа жойига 7 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб бориб, салкам ярим соатда ҳолат бартараф этилган.
Андижон Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизматининг хабар қилишича, Марҳаматдаги 2 қаватли уйда содир бўлган ёнғинни 7 та қутқарув-экипажи ўчирди.
Маълум бўлишича, 11 февраль куни соат 14:00 да туманнинг «Ўзбекистон» МФЙда жойлашган икки қаватли уйнинг том қисмида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, 7 та ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 14:06 да етиб бориб, ёнғин соат 14:16 да ўраб олинган ва соат 14:44 да ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: