12:19 | 12.02.24
Ўзбекистоннинг табиий сув ҳавзаларида спорт-ишқибозлик турида ҳамда саноат усулида балиқ овлаш тартиби белгиланди. Қоидалар сунъий сув ҳавзалари ҳамда табиий сув ҳавзаси ҳисобланмайдиган ирригация тармоқларидаги қафас (садок) мосламаларида интенсив балиқ етиштириш технологияси ва аквакультурага нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳукумат қарори билан Ўзбекистонниг табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш қоидалари тасдиқланди. Бу ҳақда «Huquqiy axborot» каналида маълум қилинди.
Унга кўра, Ўзбекистоннинг табиий сув ҳавзаларида спорт-ишқибозлик турида ҳамда саноат усулида балиқ овлаш тартиби белгиланди. Қоидалар Ўзбекистон ҳудудидаги барча табиий сув ҳавзаларида фаолият олиб борувчи юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурийдир.
Қоидалар сунъий сув ҳавзалари ҳамда табиий сув ҳавзаси ҳисобланмайдиган ирригация тармоқларидаги қафас (садок) мосламаларида интенсив балиқ етиштириш технологияси ва аквакультурага нисбатан татбиқ этилмайди.
Табиий сув ҳавзаларида қуйидаги балиқ овлаш қуроллари ва воситаларидан фойдаланиш тақиқланади:
Балиқларнинг урчиш даврида, яъни Амударё ва Сирдарёда 11 мартдан – 31 майгача, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги табиий сув ҳавзаларида 26 апрелдан 10 июнгача ва бошқа барча табиий сув ҳавзаларида 16 апрелдан 31 майгача балиқ овлаш тақиқланади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: