21:53 | 19.02.24
Сенат ва унинг органлари мажлисларида Марказий банк бошқаруви раиси иштирок этиши мумкин. Бундан ташқари, айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Сенат раиси бўлиши мумкин эмаслиги белгиланди.
Ўзбекистонда айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Сенат раиси бўлиши мумкин эмаслиги белгиланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
«Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принциплари тўғрисида»ги Конституциявий Қонунига киритилган қўшимчага кўра, Қонунчилик палатасининг депутати бир вақтнинг ўзида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларининг депутати бўлиши мумкин эмаслиги белгиланди.
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра:
Шунингдек, Сенат ва унинг органлари мажлисларида Марказий банк бошқаруви раиси иштирок этиши мумкин. Бундан ташқари, айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Сенат Раиси бўлиши мумкин эмаслиги белгиланди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: