15:47 | 28.02.24
Жамоатчилик экология назоратчисининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тасдиқланди. Экология вазирлиги кимлар экология назоратчиси бўлиши мумкинлигини маълум қилди.
2024 йил 1 июнга қадар жамоатчилик экология назоратчилигига номзодлар Экология вазирлиги томонидан мустақил таълим шаклида махсус тайёргарликдан ўтказилади. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги маълум қилди.
Таъкидланишича, бу Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йилнинг 24 февралидаги «Жамоатчилик экология назоратчиси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорида алоҳида қайд этилган.
Маълумотларга кўра, Низомда жамоатчилик экология назоратчиси фаолиятини ташкил қилиш тартиби, мақоми, вазифаси, ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилган. Хусусан, Ўзбекистон фуқаролигига эга бўлган ва 18 ёшга тўлганлар экология назоратчиси бўлиши мумкин.
Экология назоратчиси қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
Экология назоратчиси қуйидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаганда далолатнома расмийлаштиради:
Президентнинг «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 31 майдаги 81-сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилаётган ушбу лавозим экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида жамоатчилик назоратини ташкил этиш, фуқароларнинг бу борадаги фаоллигини оширишга хизмат қилади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: