18:13 | 08.03.24
Туркманобод шаҳрида Ўзбекистон-Туркманистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши якунланди.
Туркманобод шаҳрида Ўзбекистон-Туркманистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Маълум бўлишича, учрашувда Ўзбекистон-Туркманистон давлат чегарасини белгилаш бўйича ишлар давом эттирилди.
Мулоқот дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитида ўтди. Тадбир якунида тегишли баённома имзоланди.
Эслатиб ўтамиз, демаркация бўйича Ўзбекистон-Туркманистон қўшма комиссиясининг аввалги йиғилиши 5-11 январь кунлари Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган эди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: