19:03 | 01.04.24
Ўзбекистонда «Энг тоза маҳалла» танлови ғолибларига электромобил берилади. Танловда иштирок этиш учун номзод маҳаллалар қачон ариза топшириши маълум бўлди.
Ўзбекистонда ҳар йили «Табиат уйғунлиги ҳимоячиси» ва «Энг тоза маҳалла» танловлари ўтказилиши белгиланганди. Ушбу танловларни ўтказишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги 2024 йилнинг июнь ойидан бошлаб санитар тозалаш корхоналарининг чиқиндиларни юклаш, ташиш, жойлаштириш ва саралаш ишлари билан шуғулланувчи ишчилари ҳамда ободонлаштириш бошқармаларининг тозалаш ишлари билан шуғулланувчи ишчилари, экофаоллар ва жамоатчилик экология назоратчиларининг 100 нафарини ҳар ойда бир маротаба велосипед ва бошқа мукофотлар билан тақдирлашни йўлга қўяди.
Танловларни ўтказиш ва ғолибларини тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Экология жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.
«Энг тоза маҳалла» танлови
Танловда иштирок этиш учун номзод маҳаллалар ҳар йили 1 ноябрдан 30 ноябргача Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларига ариза топширади.
Аризалар билан бирга қуйидагиларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари, фотоальбом ёки 10 дақиқадан ошмаган видеолавҳали тақдимот материали тақдим этилади:
Танлов ҳар йили декабрь—январь ойларида қуйидаги босқичларда ўтказилади:
Республика комиссияси баҳолаш натижаларига кўра Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича энг кўп балл тўплаган биттадан маҳалла саралаб олади вағолиб деб топади.
Ғолиб бўлган маҳаллаларнинг тегишли жамғармасига чиқинди йиғиш майдончаларини қуриш, маҳалладаги ижтимоий объектларга чиқинди контейнерларини ўрнатиш ва дарахтларни экиш учун 500 миллион сўмдан пул маблағи ҳамда хизматда фойдаланиш учун 1 тадан электромобиль топширилади.
«Энг тоза маҳалла» танлови ғолибларини тақдирлаш 21 март — Наврўз байрами арафасида амалга оширилади.
«Табиат уйғунлиги ҳимоячиси» танлови
Танловда иштирок этиш учун санитар тозалаш корхоналари чиқиндиларни юклаш, ташиш, жойлаштириш ва саралаш ишлари билан шуғулланувчи ходимлари, ободонлаштириш бошқармаларининг тозалаш ишлари билан шуғулланувчи ходимлари орасидан энг узоқ (камида 10 йил) ва садоқатли хизмат кўрсатган кўпи билан 3 нафар номзод тақдим этилади.
Номзодлар ўз аризалари билан бирга қуйидагиларни ҳам тақдим этади:
Комиссия саралаш натижаларини комиссия йиғилишида кўриб чиқиб, энг кўп балл тўплаган номзодларни кетма-кетлик тартибида саралайди ва саралаш натижаларини 10 ноябрга қадар тасдиқлаб, энг кўп балл тўплаган 100 номзодни ғолиб деб топади. Уларни тақдирлаш ҳар йили 8 декабрь — Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган куни арафасида вазирлик раҳбарияти ёки унинг кўрсатмасига мувофиқ бошқа масъул шахслар томонидан тантанали тарзда амалга оширилади.
Ғолиб бўлган номзодларнинг давлат ОТМларига тўлов-контракт асосидаўқишга кирган фарзандлари ёки набираларига контрактининг бир йиллик тўлиқ суммаси, бироқ БҲМнинг 30 бараваридан ортиқ бўлмаган қисми тўлаб берилади.
Бунда, талабаларга келгусида давлат органлари ва ташкилотларида камида уч йил ишлаб бериш мажбурияти юклатилади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: