18:31 | 13.05.24
Россиялик маст эркак самолётда жанжал кўтарди. Шунингдек, у аэропорт ходимларини ҳақорат қилиб, ИИО ходимларининг қонуний талабини бажармаган (видео).
Самолётда жанжал кўтарган россиялик эркак 3 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати Bugun.uz’га маълум қилди.
Маълумотларга кўра, 12 май куни соат 15:40 да «Ислом Каримов» номидаги Тошкент халқаро аэропортида «Тошкент-Москва» рейси орқали учиб кетадиган Россия фуқароси 1985 йилда туғилган М.А. ҳаво кемасида маст холда жамоат тартибини бузиб, йўловчилар тинчлигини бузган. Шунингдек, у аэропорт ходимларини ҳақорат қилиб, ИИО ходимларининг қонуний талабини бажармаган.
Унга нисбатан Тошкент шаҳри аэропортида ХТБ ҲПБ инспекторлари томонидан МЖтКнинг 183 ва 194-моддаси 1-қисмларига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Сергели судига ҳужжатлар тақдим қилинган.
Суд қарори билан М.А.га нисбатан 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Бундан ташқари, унга 340 минг сўм жарима жазоси тайинланган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: