11:33 | 16.05.24
Махтумқули кўчасида MAN ва Yutong автобуслари тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди.
Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида иккита автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар берди.
Таъкидланишича, 15 май куни соат 12:00 ларда Яшнобод тумани Махтумқули кўчасида 1979 йилда туғилган У.Б. бошқарувида бўлган MAN русумли автобуси ва 1974 йилда туғилган К.А. бошқарувида бўлган Yutong русумли автобуслари тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: