11:33 | 13.07.24

                       

«Энг меҳрибон қизим ўша эди». Сирдарёда 13 ёшли қизалоқнинг қотили аниқланди

⚡️Сирдарёда 13 ёшли қизалоқнинг қотили аниқланди. Уни топишда ёрдам берганга 10 миллион сўм мукофот берилади (фото).

Сирдарёда 13 ёшли қизнинг жасади ўз уйидан қотиллик аломатлари билан топилгани, ҳолат юзасидан жиноий иш очилгани ҳақида хабар берилган эди.

Маълумотларга кўра, гумондор шахсга нисбатан қидирув эълон қилинган.

«Уйга кирсам, уйда йўқ. Энг меҳрибон қизим ўша эди. Юрагимда битта савол бор ўша эркакка. Нима учун шу ишни қилган?

Бир гумоним бор. Йўлдош деган одам. У ҳеч қачон бизга ёмон гап гапирмаган. Шу учун шу аҳволга тушиб қолдик.

У менга бирга яшашни таклиф қилиб роса орқамдан юрар эди. Шундан сўнг, ичмасангиз, яхши одам бўлсангиз майли, деб рози бўлдим», дейди марҳуманинг онаси.

Аниқланишича, ўша куни эркак ўзига қочиш учун имкон яратиб, марҳуманинг опаларини уйга киритмасдан, чалғитган. У опаларига «уйга борманглар, Кристина (марҳума) уйда йўқ», деган.

Қотилликда гумонланаётган эркак 9 кундан бери қидирувда. Сирдарё вилояти, Янгиер шаҳар Обод юрт маҳалласида Самарқанд кўчаси 8-уй, 7 хонадонда яшовчи 1975 йилда туғилган Холтўраев Йўлдошали Ашурович оғир турдаги жиноят содир этганликда гумонланиб қидирилмоқда.

Алоҳида белгилари: бўйи 170-175 см атрофида, буғдой рангли, озғиндан келган, эгнида сариқ-кўк чизиқли кўйлак, қора рангли шим ва оёғида қора рангли туфли бўлган.

Ушбу шахс ҳақида маълумотга эга бўлган фуқаролардан қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишлари сўралади.

Тел: 102 қисқа рақами, 67.343-52-22, 67.343-51-11, 78.221-02-73, 67.350-11-02, 88. 908-22-00

Хабар берган шахсларнинг шахсига оид маълумотлари сир сақланиши кафолатланади. Уни топишда ёрдам берганлар 10 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: