15:41 | 16.07.24

                       

Қашқадарёда аёл эрига укол қилиб ўлдириб қўйди

Қашқадарёда аёл эрига укол қилиб ўлдириб қўйди. Марҳумнинг ота-онаси ўғли «цефтраксион»дан вафот этганини рад этиб, келини бошқа номаълум дори юборганини айтди.

Қашқадарё вилояти Ғузор туманида аёл эрига «цефтраксион» укол қилиб, ўлдириб қўйди. Бу ҳақда Bugun.uz манбалари хабар берди.

Маълум бўлишича, тиббий маълумотга эга бўлмаган аёл 13 йилдан бери оила аъзоларига шифокор билан маслаҳатлашмасдан укол қилиб келган. Воқеа содир бўлган куни аёл эри шамоллагани учун унга дорихонадан «цефтраксион» олиб келиб, ҳеч қандай синовсиз дорини юборган. Шундан сўнг, дори унга реакция берган ва аёл эрига «Deksametazon» дорисини юборган. Оқибатда эркак вафот этган.

Эркакнинг ота-онаси судда ўғли «цефтраксион»дан вафот этмагани, келини унга бошқа номаълум дори юборганини айтган. Экспертиза хулосаси ва дорихона сотувчисининг кўрсатмасига кўра, уларнинг «келини марҳумга бошқа дори воситаси юборганлиги» ҳақидаги важлари рад этилган.

Аёл Жиноят кодекси 102-моддасининг 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди. Унга нисбатан 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Унинг зиммасига:

  • оммавий ва бошқа тадбирларда иштирок этмаслик;
  • Назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш ёки иш жойини
    ўзгартирмаслик;
  • Қашқадарё вилоят ҳудудидан чиқмаслик каби қўшимча тақиқлар
    (чеклашлар) юклатилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: