20:39 | 01.11.24
Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида ҳайдовчининг мастлиги сабаб Lacetti каналга тушиб кетди. Оқибатда уч киши ҳалок бўлган. Марҳумлардан иккитаси 22 ёшда, бири эса 21 ёшда бўлган (видео).
Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида Lacetti каналга тушиб кетиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Овоза» информацион дастурида хабар берилди.
Беруний туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси уч йигитнинг ҳаётига зомин бўлди. Ҳодиса ҳайдовчининг маст ҳолда бошқарувни йўқотгани сабабли юз берган.
Маълум бўлишича, 29 октябрь куни соат 2:20 да Беруний туманида ҳайдовчи маст ҳолда Lacetti автомобилни бошқариб, йўл четидаги каналга тушиб кетган. Ҳалок бўлган йигитлардан иккитаси 22 ёшда, бири эса 21 ёшда бўлган. Машинанинг орқа ўриндиғида ўтирган икки йўловчи ҳодиса жойида ҳалок бўлган. Яна бир йўловчи шифохонада ҳаётдан кўз юмган.
Ҳайдовчи ва яна икки йўловчи турли даражадаги жароҳатлар олган: бош мия жароҳати, кўкрак қафаси қисилиши ва сувда чўкиш белгилари аниқланган. ЙТҲ йўл ёритиш қурилмалари ва белгилари мавжуд бўлмаган беш метр кенгликдаги ички тупроқ йўлда содир бўлган.
Ҳозирда Беруний туман ИИБ тергов бўлинмаси ҳодиса юзасидан суриштирув ишларини давом эттирмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: