17:34 | 04.03.21
Беморларнинг икки нафари мактабгача ёшдаги болалар ҳисобланади
Америкалик шифокорлар коронавирусни бир умрга юқитириб олишнинг биринчи ҳолатларини қайд этди. Бу ҳақда «medRxiv» порталида эълон қилинган маълумотларга асосланиб, «РИА Новости» хабар берди.
Маълум қилинишича, Жанубий Калифорния университети тадқиқотчилари томонидан лейкемия билан оғриган уч беморда — ёш йигит, мактабгача ёшдаги бола ҳамда қизда коронавирус асоратлари олти ойдан кўпроқ вақт давомида сақланиб қолгани аниқланган.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, иммун тизими ишдан чиққан одамлар коронавирус инфекциясига жуда заиф бўлади. Организмда доимий равишда вирус борлиги эса янги мутацияларнинг хасталикка қарши ишлаб чиқиладиган антитаначаларни енгиб чиқиш эҳтимолини оширади.
Қайд этилишича, ушбу ҳолат коронавирус организмни умуман тарк этмаслигини исботлаши мумкин.
Аввалроқ Швецияда туғилган чақалоқда коронавируснинг янги мутацияси аниқлангани хабар берилганди. Шунингдек, олимлар туризмнинг коронавирус тарқалишига қандай таъсир кўрсатишини маълум қилгани айтилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: