15:57 | 16.03.21
Тадқиқотда 6000 га яқин киши иштирок этган
Испаниялик олимлар коронавирусга чалинган беморларда ҳид билишнинг йўқолиши иммунитетнинг кучли жавоб реакциясини кўрсатиши мумкинлигини аниқлади. Бу ҳақда «Infection» журналида чоп этилган тадқиқот натижаларига асосланиб, «Известия» хабар берди.
Маълум қилинишича, олимлар тадқиқот доирасида CОVID-19’нинг энг кенг тарқалган аломатларидан бири — таъм ва ҳид билишнинг йўқолиши билан боғлиқ ҳолатларни ўрганган. Жараён давомида коронавирусдан тузалган 5868 нафар беморнинг маълумотлари таҳлил қилинган. Натижада эркакларнинг 8,67 фоизида, аёлларнинг эса 12,41 фоизида ҳид билишнинг йўқолиши қайд этилган. Бундан ташқари, тадқиқотчилар ушбу аломатга 65 ёшгача бўлган одамлар кўпроқ дуч келишини кузатган.
Тадқиқот натижаларига кўра, ҳид билишнинг йўқолиши иммунитетнинг кучли жавоб реакциясини кўрсатиши мумкин. Аммо ушбу иммунитет реакцияси цитокин бўронининг ривожланиш эҳтимолини сезиларли даражада пасайтириб, беморнинг ўлимига олиб келиши мумкинлиги ҳам аниқланган.
Аввалроқ Швецияда туғилган чақалоқда коронавируснинг янги мутацияси аниқлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, коронавируснинг ранги ва шакли қандай эканлиги маълум қилинган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: