21:02 | 30.11.23
Улар кўмирни омбордан олиб чиқиш учун сохта ҳужжат тайёрлашган.
Андижон ва Қашқадарё вилоятларида имтиёзли нархда аҳолига етказиб берилиши лозим бўлган кўмир талон-торож қилинди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг хабар қилишича, «Кўмир таъминот» МЧЖ нинг Шаҳрихон, Асака ҳамда Яккабоғ туманларидаги масъул шахслари куз-қиш мавсумида аҳолига имтиёзли суммаларда тарқатилиши керак бўлган умумий 2704 тонна кўмирни омбордан олиб чиқиш учун режа тузишган.
Шундан сўнг, кўмирни имтиёзли сотилганини исботловчи сохта ҳужжатларни расмийлаштиришган ва амалда кўмирни умуман бошқа шахсларга сотиб юборишган.
Ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Андижонда имтиёзли кўмир беришни ваъда қилган ҳоким ёрдамчиси ушланганди. У ўзининг кўмир омборига назорат учун масъул этиб бириктирилганлигидан фойдаланиб, маҳалла фаолидан пора талаб қилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: